Узоқ муддатли фаолиятимиз давомида биз дунёнинг нуфузли компаниялари учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган Хитойнинг йирик ишлаб чиқариш заводлари билан ишончли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйдик. Шу пайтгача Россия, Корея, Япония, ҳамда Хитойда ишлаб чиқарилган ички ёнув двигателлари (ИЁД - ДВС) учун эҳтиёт қисмлари (ЯМЗ; Камминз; Камаз; Вейчай; Дэу; Дусан; Даймлер; Хино; Митсубиси, Юйчай, Шангчай, Сичай, Доиц ва бошқа) билан улгуржи савдо қилиш MalangParts бизнесининг асосий йўналиши бўлиб келган. Агар керакли маҳсулот заводларда ишлаб чиқарилмаса, Сиз билан буюртмангизни Хитой заводларида, Сизнинг чизмалар ва намуналарингиз асосида жойлаштириш асосидаги ҳамкорлик имкониятини муҳокама қилишга ҳам тайёрмиз. Биз ҳамкорларимизга битим хавфсизлигини, ҳамда текширув учун ва дастлабки тайёр маҳсулот партиясининг имкон қадар қисқа муддатда тайёрлаб берилишини кафолатлаймиз. Қуйида Биз билан ҳамкорлик қиладиган Хитойнинг ишлаб чиқарувчи заводлари рўйхатини келтирамиз:
- Цилиндр-поршен гуруҳини (гильза, поршен, поршен “бармоғи”, поршен ҳалқалари) ишлаб чиқарувчилар.
Россия, Европа, Америка ва Осиё моторсозлик бозорининг энг йирик йиғувчи заводлари учун цилиндр-поршен гуруҳига оид (гильза, поршен, поршен “бармоғи”, поршен ҳалқалари) барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш.
- Тирсакли валлар, шатунлар, вкладишлар, ИЁД цилиндр блоги каллакларини ишлаб чиқарувчилар.
Россия, Европа, Америка ва Осиё моторсозлари бозорининг энг йирик йиғувчи корхоналари учун барча турдаги тирсакли валлар, шатунлар, вкладишлар, цилиндр блоги каллакларини ишлаб чиқариш.
- ИЁД турбокомпрессорларини ишлаб чиқарувчилар.
Америка, Европа, Осиё, Россия ИЁД лари учун барча турдаги турбокомпрессорларни ишлаб чиқариш.
- ИЁД киритиш ва чиқариш клапанларини ишлаб чиқарувчилар.
Америка, Европа, Осиё, Россия ИЁД лари учун барча турдаги клапанларни ишлаб чиқариш.
- ИЁД ёқилғи аппаратурасини ишлаб чиқарувчилар.
Америка, Европа, Осиё, Россия ИЁД лари учун барча турдаги ёқилғи аппаратураси (форсунки, пуркагичлар, клапанлар, плунжер жуфтликлари, йиғилган ёқилғи насослари, қўшимча ҳайдаш насослари) ишлаб чиқариш.
- Кардан вали ва дифференциал крестовиналарини ишлаб чиқарувчилар.
Америка, Европа, Осиё, Россия автомобиллари учун барча турдаги крестовиналарни ишлаб чиқариш.
- Тормоз қўйилмалари ва тормоз колодкаларини ишлаб чиқарувчилар.
Тормоз қўйилмалари ва колодкаларини ишлаб чиқариш, Америка, Европа, Осиё, Россия автомобиллари учун барча турдаги маҳсулотларни тайёрлаш.
- Радиаторлар ва интеркулерлар ишлаб чиқарувчилар.
Исталган мураккабликдаги радиаторлар ва интеркулерларни ишлаб чиқариш, Америка, Европа, Осиё, Россия автомобиллари учун барча турдаги маҳсулотларни тайёрлаш.
- Авто резина ишлаб чиқарувчилари.
- Пневморессор (пневмоёстиқлар) ишлаб чиқарувчилар.
Ҳар қандай муракаккабликдаги пневморессоралар (пневмоёстиқлар), Европа, Корея, Япония, Россия автомобиллари учун барча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкони бор.
- Ҳаво, ёқилғи, мой фильтрлари; сув (намлик) ажратгичларини ишлаб чиқарувчилар.
Юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни исталган ҳажмда ишлаб чиқариш имкони мавжуд. Шунингдек маҳсулотни ўз шахсий (индивидуал) брендингиз билан, Сизнинг чизмаларингиз бўйича, ўзингиз тақдим этган намуналар асосида ишлаб чиқариш ҳам мумкин. ХХР нинг исталган портидан ортиб жўнатиш имкониятига эгамиз.