Темир йўл орқали жўнатиш
Темир йўл транспорти ёрдамида (орқали) жўнатиш «Хитой темир йўллари», томонидан амалга оширилади. Темир йўл билан жўнатиш одатда юкни денгиз орқали жўнатишга нисбатан қимматроқ бўлиб, бироқ йўлда камроқ вақт олади, лекин у кўп жиҳатдан харидорнинг жойлашган ўрнига боғлиқ. Темир йўлдан вагонлар, йигирма ва қирқ футли контейнерларни жўнатиш мумкин. Юкни темир йўл орқали жўнатиб юбориш учун харидор юк жўнатаётган станция кодини билиш талаб этилиб, жўнатувчи ана шунда темир йўл орқали жўнатишга оид барча нархлар ва шарт-шароитларини аниқлаштириб олиши мумкин бўлади.
Денгиз орқали жўнатиш
Денгиз орқали жўнатиш «Денгиз линияси», ташувчи томонидан, ХХР нинг турли денгиз портларидан график бўйича, РФ нинг турли денгиз портларига амалга оширилади. Денгиз орқали жўнатиш баъзан темир йўл билан жўнатишга нисбатан арзонроқ, бироқ у кўпинча кўпроқ вақт олиб, барчаси харидорнинг жойлашган ўрнига боғлиқ. Одатда денгиз линиялари жўнатиш учун йигирма ва қирқ футли контейнерларни қабул қиладилар. Товарни денгиз йўли билан жўнатиш учун брокер бор-йўғи товарнинг жўнатилиш портини (буни жўнатувчи кўрсатиб беради) ва товар бориши керак бўлган портни кўрсатиш лозим, холос.
«Мультимодал етказиб бериш»нинг ўзи нима?
Одатда мульти модал етказиб бериш денгиз ёки темир йўл орқали амалга оширилиб, уни денгиз линияси ёки темир йўл орқали ташувчи бажаради. Амалда бу қуйидагича кўринишда бўлади: денгиз линияси юкни кўрсатилган портга қадар етказиб, сўнг юк темир йўл бўйлаб кўрсатилган етказиб бериладиган станциясигача боради. Бунда товарнинг божхона ишловини ҳам портда, ҳам етиб борадиган (мўлжалланган) станциясида амалга ошириш мумкин.
Товарларни денгиз ва темир йўл орқали жўнатиш учун қайси типдаги контейнер ва вагонлар қўлланилади?
Денгиз орқали ва темир йўл билан етказиб бериш мақсадида қўлланадиган контейнерларнинг стандарт ўлчамлари ва йўл қўйиладиган массаси қуйидаги жадвалда келтирилган.
Турли денгиз линияларида ва темир йўл ташувчиларида ортилаётган юкнинг максимал массаси турлича бўлиши мумкин бўлиб. Бунда йигирма футли контейнерлар 21.5 тоннадан 27 тоннагача юк олиши мумкин (одатда барча контейнерларда тахминан 23 тонна бўлади). Қирқ футли контейнерлар эса ўз ичига 25 тоннадан 28 тоннагача юк сиғдириши мумкин. Барчаси контейнер типига, ҳамда юк тушириб олиш терминалларида ўрнатилган кранларга боғлиқ.
| | «High-Cube» | |||||
Инглизча ўлчам | метрик ўлчам | Инглизча ўлчам | Метрик ўлчам | Инглизча ўлчам | метрическая | английская | метрическая |
Ташқи ўлчамлари | узунлиги | 19′ 10 ½″ | | 40′ 0″ | | 40′ 0″ | |
эни | 8′ 0″ | | 8′ 0″ | | 8′ 0″ | | |
баландлиги | 8′ 6″ | | 8′ 6″ | | 9′ 6″ | | |
Ички ўлчамлари | узунлиги | 18′ 10 5⁄16″ | | 39′ 5 45⁄64″ | | 39′ 4″ | |
ширина | 7′ 8 19⁄32″ | | 7′ 8 19⁄32″ | | 7′ 7″ | | |
баландлиги | 7′ 9 57⁄64″ | | 7′ 9 57⁄64″ | | 8′ 9″ | | |
Эшик оралиғи | эни | 7′ 8 ⅛″ | | 7′ 8 ⅛″ | | 7′ 6″ | |
баландлиги | 7′ 5 ¾″ | | 7′ 5 ¾″ | | 8′ 5″ | | |
ҳажми | | | | | | | |
максимал брутто оғирлиги | | | | | | | |
ўз оғирлиги | | | | | | | |
юк массаси | | | | | | |
Автомобил эҳтиёт қисмларини ташиш учун одатда юк кўтариш имконияти 60 тонналик, усти ёпиқ юк вагонлари қўлланилади.
Мен эҳтиёт қисмларга контейнерлаб буюртма беришим учун ҳали савдо кўламим етарли эмас, нима қилиш керак?
Имкони бўлмаган ишнинг ўзи йўқ, биз шунингдек Сизга эҳтиёт қисмларни индивидуал тартибда, кичик партиялар билан етказиб беришнинг бир неча усулларини ҳам таклиф этишимиз мумкин.