Эҳтиёт қисмлар ҳақи қандай тўланади?
Эҳтиёт қисмлар пули икки босқичда, контракт тузилиб, буюртма ва товарни тайёрлаш муддатлари тасдиқланганидан сўнг тўланади. Харидор буюртма умумий қийматининг 30% бўнак тўлайди ва шундан кейин эҳтиёт қисмларни “танлаб олиш” бошланиб, тайёр бўлган товар эса ортилади. Сотувчи Харидорни товар юклаб жўнатишга тайёр эканлигидан хабардор қилиб, Харидор буюртма қийматининг қолган 70% ини тўлайди.
Эҳтиёт қисмлар ҳақини қаерга тўлаш керак?
Эҳтиёт қисмлар учун ҳақ нақд пулсиз кўринишда, АҚШ долларида, юанда, еврода Хитой банкларида харидор (Сиз) ва жўнатувчи (Биз) ўртасида тузилган контрактда кўрсатилган «Harbin Malang Technical Development Co., ltd.»нинг тегишли корпоратив счет (ҳисоб)ларига тўланиши мумкин.
Мен кичик партия харид қилаётганим сабабли товар ҳақини банк орқали нақд пулсиз тўламоқчи эмасман?
Партия ҳажми кичик (ёки сумма кичик) бўлиб, Сиз унинг ҳақини расман банк орқали ёки контракт бўйича тўлагингиз келмаса, бунда бошқача бир неча ҳақ тўлаш усули мавжуд:
- Хитой ичкарисида карточкага тўлаш.
- Яндекс.Деньги дан тўлаш.
- Western Union дан тўлаш.
- Alipay дан тўлаш.
«Денгиз линияси»нинг ўзи нима?
Денгиз орқали юк ташувчи. Контейнерларнинг денгиз йўли билан логистикаси учун масъул компания. Одатда россиялик брокер денгиз линияси билан ташиш шартномасини тайинлайди ва уни имзолайди. Бу хизмат ҳақини юк олувчи ҳудудида тўлаш қулайроқ бўлиши учун амалга оширилади. Шу билан бирга бу усул билан қўшимча агентлик йиғимларини тўламаслик ҳам мумкин.
«Коносамент» (bill of lading) нима дегани?
Одатда денгиз орқали юк ташувчи томонидан юк эгасига тақдим этиладиган ҳужжат. Ортиб жўнатилган товарга мулкчилик ҳуқуқини тасдиқлаб, бу ҳужжатсиз юк олувчи юкни олиши мумкин эмас. Коносамент бир неча вазифаларни бажариб, у ортиб жўнатилган товар кредити таъминоти, товар тақсимлаш ҳужжати, юкни ташиш шартномасининг тасдиғи, товар-транспорт юк хати ва ташувчининг юкни ташишга қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги берган тилхати бўлиб хизмат қилиши мумкин. Одатда коносаментда юкни қабул қилиб олувчи, хабар этиладиган тараф, юк жўнатувчи, товарнинг номланиши, унинг контейнерда эгаллаган физик ҳажми, унинг умумий брутто оғирлиги, умумий жойлар миқдори, кема рақами, контейнер рақами, кема қатнов линиясининг номланиши, коносамент рақами кўрсатилади.
«Коносамент» (bill of lading) нима дегани?
Одатда денгиз орқали юк ташувчи томонидан юк эгасига тақдим этиладиган ҳужжат. Ортиб жўнатилган товарга мулкчилик ҳуқуқини тасдиқлаб, бу ҳужжатсиз юк олувчи юкни олиши мумкин эмас. Коносамент бир неча вазифаларни бажариб, у ортиб жўнатилган товар кредити таъминоти, товар тақсимлаш ҳужжати, юкни ташиш шартномасининг тасдиғи, товар-транспорт юк хати ва ташувчининг юкни ташишга қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги берган тилхати бўлиб хизмат қилиши мумкин. Одатда коносаментда юкни қабул қилиб олувчи, хабар этиладиган тараф, юк жўнатувчи, товарнинг номланиши, унинг контейнерда эгаллаган физик ҳажми, унинг умумий брутто оғирлиги, умумий жойлар миқдори, кема рақами, контейнер рақами, кема қатнов линиясининг номланиши, коносамент рақами кўрсатилади.
Товарни божхонадан ўтказишнинг ўзи нима? (РФ да товарни божхонада расмийлаштириш)?
Божхонада “тозалаш” – товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш билан боғлиқ юзага келадиган барча зарур расмиятчиликларни бажаришдан иборат. Одатда божхонада расмийлаштиришни юк эгаси, ёки унинг божхонадаги вакили – юкни шартнома асосида декларация қиладиган ва расмийлаштириш билан шуғулланадиган ташкилот амалга ошириши мумкин. Кўпинча божхонада расмийлаштириш қуйидаги беш босқичдан иборат бўлади:
Декларацияни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш.
- ТНВЭД кодини аниқлашнинг тўғрилигини назорат қилиш.
- Валюта назорати ва божхона қийматини аниқлаш тўғрилигини назорат қилиш.
- Божхона тўловлари юзага келишининг тўғрилигини текшириш.
- Юк ва транспорт воситаларининг божхона назорати.
Шундан сўнг товар чиқариб юборилади.
РФ да товарни божхонадан ўтказиш жуда мураккаб ва сермеҳнат жараён бўлиб, у божхона қонунчилиги соҳасига оид махсус билимдан ташқари, ана шу иш топширилган мутахассиснинг шахсий тажрибасига эга бўлишини талаб этади. Товарнинг божхонадаги бутун қиймати, шунингдек ҳужжатларни расмийлаштириш суръати ҳам божхона брокерининг тўғри танланганига боғлиқ.
Россия божхонаси учун «сертификат»нинг ўзи нимани англатади?
Товарни сертификатлаш — бу товар сифатининг HA стандартларига мувофиқлигини тасдиқлашдир. Одатда товарни сертификатлаш билан божхона брокери шуғулланади. Аслида сертификатлар «ишлаб чиқарувчига» расмийлаштирилиб, бунда битта асосий ишлаб чиқарувчи кўрсатилса, қолган ишлаб чиқарувчилар эса асосий ишлаб чиқарувчининг шохобча заводлари сифатида кўрсатиб ўтилади.
«ТНВЭД коди»нинг ўзи нима?
«ТНВЭД» коди бу товарлар классификатори бўлиб, у божхона органлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона операцияларини амалга ошириш мақсадида қўлланади. Одатда товарнинг ҳар бир позицияси учун код тақдим этиш талаб этилади. Божхонада турли саволлар пайдо бўлмаслиги учун тўғри (коррект) бўлиши шарт. Кодларни аниқлаш тўғрилиги жуда муҳим ҳисобланиб, товарнинг божхонадаги қиймати ана шунга боғлиқ.
«Контракт»нинг ўзи нима?
Бу ҳолатда халқаро тижорат шартномаси, ташқи иқтисодий битим, турли мамлакатларда жойлашган икки ёки ундан кўп томонлар ўртасида, ҳар икки томон ўзаро келишиб олган шартларга биноан маълум миқдордаги товарни етказиб бериш ёки хизмат кўрсатиш бўйича муайян миқдордаги товар етказиб бериш ёки тузилган халқаро тижорат шартномаси назарда тутилади. Контрактда мажбурий тарзда томонларнинг банк реквизитлари (валюта ҳисоблари), томонлар ҳақидаги маълумотлар (фирмалар номланиши, телефонлар, манзиллар), битимнинг умумий қиймати (нархи), етказиб бериш шартлари кўрсатилиши шарт. Контрактнинг сўнгги варағи томонлар муҳри ва компания раҳбарлари имзолари билан тасдиқланади.
«Намунавий контракт» нима дегани?
Бу ҳолда контракт бўйича етказб бериш шартларини томонларнинг келишувига биноан ўзгартириш, шунингдек контрактнинг муайян бандларига ҳуқуқий меъёрларга зид бўлмаган қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги назарда тутилади.
Шунингдек имзоланган контрактга «қўшимча битим» ҳам тузилиши мумкин.
«Етказиб бериш шартлари» деганда нима тушунилади?
Етказиб бериш шартлари «Инкотермс» атамалари ёрдамида мувофиқлаштирилиб, улар харидор ва юк жўнатувчи ўртасида транспорт харажатларининг тақсимланишини, юкнинг йўқолиш, шикастланиш ёки тасодифан нобуд бўлиши билан боғлиқ рискларнинг (таваккалчиликнинг) юк жўнатувчидан ўтиш моментини; етказиб бериш муддатлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини белгилаб берадилар.
“Инкотермс” 2010 да 11 атама (етказиб бериш шартлари) берилган бўлиб, улардан 7 таси исталган транспорт турига, 4 таси эса фақат денгиз транспортига қўлланиши нисбатан мумкин.
Одатда денгиз орқали етказиб беришда биз қуйидаги атамани қўллаймиз:
- “FOB” (free on board): товар харидор кемасига юклаб жўнатилади, товарни жўнатиш портидаги ва юк жўнатувчи ҳудудидаги божхона билан боғлиқ барча харажатларни унинг ўзи томонидан тўланади. Барча божлар ва жўнатиш портидаги ҳамда юк жўнатувчи ҳудудидаги товарни божхонада “тозалаш” бўйича барча харажатлар юк жўнатувчи томонидан тўланади. Юк олувчи (юк қабул қилувчи) мамлакатидаги барча божлар ва солиқларни юк олувчи (юк қабул қилувчи) тўлайди.
Темир йўл орқали етказиб беришда эса қуйидаги атамалардан фойдаланамиз:
- “DAP” (delivered at point) товар ортилиб, контрактда кўрсатилган пунктга қадар етказиб берилади, товарни юк жўнатувчи ҳудудидаги барча божхона харажатлари унинг ўзи томонидан тўланади. Юкни қабул қилиб олувчи мамлакатидаги барча божлар ва солиқларни эса юк қабул қилиб олувчи тўлайди.
- “EXW” (ex works, франко-омбор, франко-завод): товарни сотувчининг омборидан харидорнинг ўзи олиб, экспорт божларини тўлаш мажбурияти ҳам харидор зиммасига ўтади.
Бу етказиб беришнинг энг кўп қўлланадиган шартларидан бўлиб, қолган шартлар ҳам қўлланилиши мумкин, бироқ улар етказиб беришдан олдин ўзаро келишиб олинган бўлиши лозим.
«Инвойс» нима дегани (ҳақ тўлаш счети (ҳисоби))?
Бу ҳужжат сотувчи томонидан харидорга тақдим этилиб, товарлар рўйхати, уларнинг миқдори, етказиб бериш шартлари,юк жўнатувчи, юк олувчи, харидор, шунингдек юк бориши мўлжалланган пункт, ҳамда юк харидорга уларга кўра тақдим этиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Маълум даражада инвойс Россия амалиётида қўлланадиган «ҳақ тўлаш счети» ҳужжатига мувофиқ келади. Шунингдек, товар учун инвойс бўйича ҳақ тўланади. Божхона учун ҳужжатнинг асл нусхаси талаб қилинади.
Намуна илова қилинади.
«Қадоқлаш варағи (упаковочный лист)» (пакинг) ўзи нима?
Бу ҳужжат сотувчи томонидан харидорга тақдим этилиб, ўз ичига товарлар рўйхати, унинг нетто оғирлиги, брутто оғирлиги, юк ўринлари сони, шунингдек етказиб бериш шартлари, юк жўнатувчи, юк олувчи (қабул қилувчи), шу билан бирга товар бориши мўлжалланган пункт тўғрисидаги маълумотларни олади. Божхонада «инвойс» билан бирга тақдим этилади.
Инвойс, пакинг ( ҳамда коносамент) бўйича «юк қабул қилувчи» (юк олувчи) нимани англатади?
Инвойс, пакинг, коносамент бўйича юк қабул қилувчи (юк олувчи) деб юк эгаси бўлган компанияга айтилади.
Инвойс, пакинг бўйича «юк харидори» нимани англатади?
Инвойс/пакинг бўйича юк харидори – бу контрактга биноан товар ҳақини тўлайдиган компания.
«Телекс-релиз» бу нима?
Денгиз коносаментининг электрон варианти (версияси) шундай аталади. Бу ҳолда юк олувчи (юк қаул қилувчи) коносаментнинг асл нусхасини тақдим этмаслиги ҳам мумкин. Телекс-релиз юк жўнатувчи томонидан, товарни жўнатиш пунктида амалга оширилади (бажарилади).
«Хабар берилиш томони» нима (notify party, нотифай)?
Хабар берилиш томони деб контейнер портга ёки вагон (контейнер) мўлжалланган станциясига етиб келганидан хабардор қилинадиган шахс ёки компанияга айтилади.
Хитой Савдо-саноат палатаси томонидан берилган ва тасдиқланган «келиб чиқиш сертификати» (асл нусхаси) - бу нима?
Келиб чиқиш сертификати ҳужжат бўлиб, у ХХР Савдо-саноат палатаси томонидан, товар ХХР ҳудудида ишлаб чиқарилганлиги фактини тасдиқлаш мақсадида берилади. Одатда божхона учун унинг асл нусхаси талаб қилинади.
ХХР Савдо-саноат палатаси томонидан берилган ва тасдиқланган «ССП (ТПП) томонидан тасдиқланган инвойс» (асл нусхаси) ўзи нима?
Инвойсда кўрсатилган нархларни тасдиқлаш учун, ушбу инвойсни ХХР Савдо-саноат палатасида тасдиқлатиб олиш мумкин. Одатда бу божхона учун керак бўлиб, асл нусхаси талаб этилади.
«КНР юбд» (ХХР юк божхона декларацияси) ўзи нима?
Хитой юк божхона декларацияси ХХРда товарни божхонадан “тозалашни” расмийлаштиришда божхонага топшириладиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Декларацияда юк, унинг божхона қиймати, етказиб беришни амалга оширадиган транспорт воситаси, юк жўнатувчиси ва юк олувчиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади. Камдан-кам ҳолларда Россия божхонаси учун ЮБДнинг брокер томонидан тасдиқланган, унинг рус тилидаги таржимаси берилган нусхалари талаб этилади.
Сумма маъносида буюртманинг минимал ҳажми қандай бўлиши мумкин?
Бизда «Сумма маъносидаги энг кичик (минимал) буюртма» деган тушунчанинг ўзи йўқ, асосийси, Сиз ва биз учун фойдали ва қулай бўлиши.
Эҳтиёт қисмлар миқдори маъносида буюртманинг энг кам (минимал) ҳажми қандай?
Биз «миқдор маъносидаги минимал буюртма» тушунчасини ҳам ишлатмаймиз, биз учун товарни Хитой ҳудудидан олиб чиқиб, Ўзбекистон ёки Россияга олиб кириш асосий масала. Одатда биз товарни у етказиб бериладиган пунктга қадар денгиз ёки темир йўл контейнерлари билан жўнатиб, бунда товарни денгиз орқали жўнатишда минимал партия бу – йигирма футли контейнер, темир йўл билан жўнатишда эса иккита йигирма футли, ёки битта қирқ футли контейнер деб ҳисобланади. Агар товарни ўзингиз олиб кетиш имконига эга бўлиб, бизнинг логистика хизматига эҳтиёжингиз бўлмаса, биз товарни ўз ҳисобимиздан Сиз айтган жойга (ХХР ҳудудидаги) жўнатишимиз мумкин.
Хитойда қандай қилиб эҳтиёт қисмларга тўғри буюртма бериш мумкин?
Хитойдаги ҳар қандай (исталган) улгуржи савдо компаниясига мурожаат қилишда ўзингизга керакли эҳтиёт қисмларнинг каталог бўйича рақами кўрсатилган, ёки уларнинг фотосуратлари туширилган рўйхати қўлингизда бўлиши шарт. Бу зарур бўлган эҳтиёт қисмларни харид қилиш учун зарур шарт, акс ҳолда, компанияда адашиб, Сизга керак бўлмаган, бошқа эҳтиёт қисмни жўнатиб юборишлари мумкин.
Хитойда товарни «қабул қилиш» қандай кечади?
Товарни «қабул қилиш» етказиб берувчининг омборида, буюртмангизда кўрсатилган товарни Сиз кўрсатган каталог рақамлари ёки фотосуратлар асосида «танлаб олиш» йўли билан амалга оширилади.
Хитойда эҳтиёт қисмларни «танлаб (саралаб) олиш» муддати қанча?
Хитой юк машиналари, автобуслари ва махсус техникасига эҳтиёт қисмларни бир контейнерга «танлаб олиш» муддати буюртма ҳажмига боғлиқ равишда 7-12 кундан бошланади. Маҳаллий (Россия) юк машиналари, автобуслари ва махсус техникаси учун мўлжалланган эҳтиёт қисмларни «танлаб олиш» муддати тайёрлаш мураккаблиги ва эҳтиёт қисмлар ҳажмига боғлиқ равишда 20-35 кунни ташкил этади.
Товар юкланаётганида эҳтиёт қисмлар сифати ва мувофиқлигини қандай қилиб текшириб кўриш мумкин?
Бунинг бир неча усули бор. Масалан, биз ҳар бир эҳтиёт қисмни суратга олишимиз, ҳамда унинг фотосуратларини текшириб кўришингиз учун Сизга жўнатишимиз мумкин. Шунингдек биз менежерларимиздан товарни Skype бўйича онлайн режимда «қабул қилишларини» илтимос қилишимиз (сўрашимиз), ёки Сиз ўзингиз омборимизга келиб, товарни хизматчиларимиз билан бирга «қабул қилиб олишингиз» ҳам мумкин.